Президентнинг навбатдаги қарори эса залда ўтирганларнинг олқишига сабаб бўлди.
Президентнинг навбатдаги қарори эса залда ўтирганларнинг олқишига сабаб бўлди.
Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг телефон орқали сўзлашмаларини ҳеч қандай рухсатсиз эшитиш амалиётига санкция қўллаш вақти келганини айтар экан, телефон сўзлашмаларини эшитиш ҳуқуқи судларга берилишини маълум қилди.
“Ҳамма ташкилот ўз ишини қилсин. Ҳеч бир ташкилотга телефондаги мулоқотларни эшитиш учун конституцион ҳуқуқ берилмаган. Албата, бу революция, аммо адолатли революция”.
Президент 2018-2021 йилларда жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини ривожлантириш концепциясини қабул қилиш ва амалга ошириш масаласига тўхталар экан, халқимизнинг кечиримли бўлиш ва бағрикенглик каби хусусиятлари судлар фаолиятида ўз ифодасини топиши зарурлигини айтди.
Президент жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини кўриб чиқишни, “деди-деди”ларга ишониб қарор чиқармаслик, одамларни жиноятчиликда айблайвермасликни қатъий талаб қилди.