...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хориждаги ёшларга бефарқ эмасмиз: Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси тузилади


15:24, 22.12.2017 Жамият
 3 464

Президент уларнинг Ватанга қайтишларига кўмак бериш, ишли, даромадли, уйли қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятини бошлаган илк даврларданоқ нафақат Ўзбекистондаги, балки хорижда юрган ўзбекистонлик ёшларнинг ҳам орзу-умидлари, мақсадлари, келажак режалари билан қизиқиш, уларнинг Ватанга қайтишларига кўмак бериш, ишли, даромадли, уйли қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
 
Бугун, 22 декабрь куни ўтказилган йиғилишда ҳам Президент Шавкат Мирзиёев мана шу масалада яна бир бор сўз очиб, шундай деди:
 
“Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман. Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимо алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур.
 
Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиб беришимиз керак.
 
Ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда доимий фаол мулоқотда бўлишлари мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда”.

Теглар:Шавкат Мирзиёев мурожаатномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sobir
09:14 23.12.2017

"Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини" тузиш ва уни хисоботини Олий МАЖЛИС да эшитишни хам таклиф килиш керак. Агар тузилса бу ташкилот буни ким қайси ташкилотга бўйсуниши, маблағ билан таъминлаш масаласи қандай бўлади???



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар