Президент тадбиркорлар фаолиятига қўйилаётган тўсиқларни олиб ташлаш осон бўлмаётганига ҳам тўхталди.
“Жойларда баъзи мутасаддилар тадбиркорга каламушдай ёпишиб олган. Тадбиркорларни текширавериб, ишлашига йўл қўймайди. Уларни амалда етарлича қўлаб-қувватлай олмаётганимиз – менинг энг катта армоним”.
Президент тадбиркорлар фаолиятига қўйилаётган тўсиқларни олиб ташлаш осон бўлмаётгани, уларга самарали иш муҳитини яратишда катта ҳаракатлар амалга оширилаётганига тўхталиб, икки йил давомида тадбиркорлар текширилмаслигини маълум қилди.
“Энди уларни текшириш билан Прокуратуранинг махсус бўлими шуғулланади. Буни шахсан Президент назорат қилади”, дейди давлат раҳбари.