...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев видеоселекторда фақат бир кишининг меҳнатини эътироф этиб, раҳмат айтди. У ким?


18:59, 22.12.2017 Жамият
 22 456

Видеоконференция алоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистоннинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳам қатнашди.

Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига мурожаатида Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, хорижий сармоялар ва чет эллик сайёҳларни кенг жалб этиш Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарининг асосий вазифаларидан бўлиши кераклигини таъкидлади.
 
“Барча элчилар эшитсин, Янги йилдан бошлаб иш услуби ўзгаради. Агар ҳар ҳафтада инвестиция бўйича аниқ таклифларни бермаса, Ўзбекистонга ҳеч бўлмаганда 10 нафар турист жўнатмаса бундай элчи бизга керак эмас. Сайёҳлик ҳам – инвестиция. Ташқи ишлар вазири ҳафтада икки марта элчилар билан гаплашиб, нечта сайёҳ келади, қандай инвестиция киритилади, элчи қайси заводларга борди, қайси маҳсулотлар арзон, қандай технология олиб келса бўлади, мана шуларни муҳокама қилиши керак”, дейди Президент.
 
Видеоконференция алоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистоннинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳам қатнашди.
 
Ўзбекистоннинг Хитой, Жанубий Корея, Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчилари алоқага чиқиб, Президентнинг ташрифларидан сўнг ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик янада фаоллашганини, қўйилаётган вазифалар асосида элчихоналар фаолияти янгича мезонлар асосида ташкил этилаётганини қайд этди.
 
Президент ушбу йиғилишда бир кишига миннатдорлик билдирди. У ҳам бўлса Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Саидов бўлди.
 
Президент Саидовнинг ҳисоботини эшитиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига миннатдорлик билдирди.


 
Маълумот учун, Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида жорий йилнинг июль ойи охирида иш бошлаган эди. Бунгача “Ўзбекенгилсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари–бош менежери лавозимида ишлаган. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев мурожаатномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар