...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Судлардан халқимиз норози”


13:13, 22.12.2017 Жамият
 4 023

“Ҳали судлар адолат қарор топадиган масканга айлангани йўқ. Судлардан халқимиз норози”, деб сўзида давом этади Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида судлар фаолияти халқимизни ҳамон қониқтирмаётганини алоҳида таъкидлади.
 
Президент бир йил давомида суд, прокуратура, ички ишлар органлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганини, бу идораларнинг вазифалари аниқ белгиланиб, уларнинг фаолияти халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилаётганини айтди. “Бироқ бу борада қабул қилинган қатор қонун ва қарорлар ҳаётга тўлиқ татбиқ этилди, дейишга ҳали эрта”, дейди Президент.
 
Кўрилаётган чораларга қарамасдан ички ишлар идоралари ҳали чинакам халқпарвар ички ишлар идорасига айлангани йўқ, прокуратура органлари эса жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича юқори натижа кўрсатмаётганини таъкидлайди, давлат раҳбари.
 
“Ҳали судлар адолат қарор топадиган масканга айлангани йўқ. Судлардан халқимиз норози”, деб сўзида давом этади Шавкат Мирзиёев
 
“Ҳаммаси эски тос – эски ҳаммом. Суд идораларининг фаолиятига фақат халқимиз баҳо беради. Улар учун ягона ва энг қаттиқ талаб – бу фуқароларнинг қонуний манфаатларига хизмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоялашдан иборат”
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев мурожаатномаси Суд-ҳуқуқ тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар