...
МЕНЮ
ONLINE TV

Судьяларнинг махсус кийимлари ишлаб чиқилади


14:21, 04.01.2019 Жамият
 2 842

Судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштирилади.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасида жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Дастурда Ўзбекистон Республикаси Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш назарда тутилган ҳамда амалга ошириладиган ишлар режаси келтирилган.
 
Лойиҳада Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида сиртқи бўлимларда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.
 
Шу билан бирга, лойиҳада:
 
  • судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш;
 
  • судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш;
 
  • судьялик лавозимига илк маротаба тавсия этиладиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш;
 
судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш кўзда тутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Суд-ҳуқуқ тизими Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар