Ички ишлар вазирлиги тизимидаги янги тайинловлар ҳақида “Постда” газетаси хабар тарқатди.
Тайинланган лавозим ва номзодар рўйхати қуйидагича:
Ички ишлар вазирлигининг Ҳимоялаш (Қўриқлаш) Бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари, кадрлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Мирзаимом Эркинович Мирзааҳмедов.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Тоҳир Эгамбердиевич Казаков.
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, кадрлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Абдуманнонхўжа Турсунхўжаевич Аҳмедов.
Сурхондарё вилояти ИИБнинг жиноятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Илҳомжон Тошмирзаевич Ҳалилов.
Сурхондарё вилояти Узун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Анвар Маматович Нормаматов.
Самарқанд вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи, майор Элдор Маҳмудович Алкаров.