...
МЕНЮ
ONLINE TV

Она ўз фарзандини 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлди


16:45, 20.12.2017 Жамият
 4 770

Она адашганини, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Фарзандини унга қайтариб беришни илтимос қилиб, тарбиялаб, вояга етказишини айтди.

2017 йил 22 август. Соат тахминан 15:30. Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган ошхона олдидаги автотураргоҳда Ш.С. ўз қизи З.Ж. билан тил бириктириб, З.Ж.нинг шу йил 16 август куни туғилган фарзандини 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
 
Аниқланишича, З.Ж. 2014 йил Бухоро вилояти Fиждувон туманидан Тошкент шаҳрига келиб, ишга жойлашади. 2016 йилда таниш йигитидан ҳомиладор бўлиб қолади. Қариндош-уруғ, маҳалла-кўй олдида номусга қолишдан қўрқиб, бола туғилгач онаси Ш.С. билан ўзаро келишган ҳолда, уни сотишга ҳаракат қилади.
 
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судида ўтказилган очиқ суд мажлисида мазкур жиноий иш кўриб чиқилди.
 
Судланувчи З.Ж. айбига тўлиқ иқрор бўлди. Адашганини, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Фарзандини унга қайтариб беришни илтимос қилди, ўзи тарбиялаб, вояга етказишини айтди.
 
Суд ҳукмига биноан судланувчилар З.Ж. ва Ш.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан, икки йил синов муддати билан озодликка чиқарилди.
 
Ҳадемай қоракўз гўдак вояга етади, ақлини танийди. Ўшанда ўз жигаргўшасини сотмоқчи бўлган она унинг кўзига қандай қараркин?!
Мухторбек АБДУЛЛАЕВ

Теглар:Одам савдоси Жиноятчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар