...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев Ақтўбе фожиасини давлат шароит яратиб бермаганига боғлади


15:10, 20.01.2018 Жамият
 8 721

Давлат раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов билан суҳбатда Ақтўбе фожиасига тўхталди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кеча, 19 январь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эди.
 
Ҳаким Термизий мақбараси зиёратида 18 январь куни Ақтўбе фожиасида қурбон бўлган ўзбекистонликлар ҳақига тиловат қилинди. 
 

Давлат раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов билан суҳбатда Ақтўбе фожиасига тўхталди.
 
“Кечаги бўлган фалокатлар одамга кўп нарсани далолат қиладики, халқимизнинг олдида ҳали қарзимиз кўп. Одамларимизга шароит яратмаганимиз учун улар бориб бегона юртларда иш қидириб юрганлари – булар, албатта, давлат раҳбарияти хато ва камчиликларимизни ўз вақтида қилмаганимиздан далолат. Сарсон-саргардон дегани бежиз эмас. Бечора, уларнинг ҳам умиди бор: боламни боқаман, отамга бир сўм олиб келаман... Ҳаммалари ёш мўмин-мусулмонлар экан. Одам жуда катта қайғуда, ота-оналарига ҳамдарлик бор”, дейди давлат раҳбари.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганларнинг тўлдирилган рўйхатини эълон қилди. 

Теглар:Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар