Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчиларнинг шу йўлдан ҳаракатланаётганлари акс этган фотосуратлар ва видеолавҳалар тарқалиб кетди.
2000 йил бошида ёпилган бу йўл шаҳар марказини Юнусобод тумани билан тўғридан-тўғри боғловчи ягона йўл ҳисобланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилганидек, Шароф Рашидов проспектидаги мазкур кўча бугун, 9 октябрь куни очилди. Айни ватда автомобиллар ҳаракати ҳам бошланган.
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчиларнинг шу йўлдан ҳаракатланаётганлари акс этган фотосуратлар ва видеолавҳалар тарқалиб кетди. Шулардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Қарийб 17 йил давомида мазкур йўлнинг ёпиқ бўлганлиги сабабли деярли ҳар куни “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси чорраҳаси атрофида тирбандлик кузатилар эди. Эндиликда бундай муаммо бўлмаслигига умид қиламиз...