Қирғизистоннинг махсус делегацияси Ўзбекистонга келди
Бугун, 14 март куни Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Қиянбек Сотиболдиев раҳбарлигидаги делегация Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Косонсой-авто” назорат-ўтказиш масканида вилоят раҳбарияти томонидан кутиб олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Ўтган вақт мобайнида икки халқ манфаатлари йўлидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Ўзаро ишонч асосида мустаҳкамланаётган муносабатларни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбой Жээнбеков илк хорижий давлат ташрифини Ўзбекистонга амалга оширгани ҳам яққол тасдиқлади.
Жалолободлик меҳмонлар Наманган шаҳридаги “Мотамсаро она” ёдгорлиги пойига гул қўйди.
Делегациянинг икки кунга мўлжалланган ташрифи доирасида ўзаро музокаралар, бизнес-форум ўтказиш, бир қатор ижтимоий ва иқтисодий объектлар билан танишиш, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, зиёратгоҳларига саёҳат кўзда тутилган.

Икром Раҳмон