Ушбу ҳужжат яқин вақт ичида матбуотда тўлиқ эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Унга кўра, хизмат номи Давлат хавфсизлик хизмати деб ўзгартирилади.
Ушбу ҳужжат яқин вақт ичида матбуотда тўлиқ эълон қилиниши кутилмоқда, дея хабар берди “Qalampir” манбаси.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлисига қилган мурожаатида мамлакатимизда Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилиниши лозимлигини таъкидлаган.
Шу йилнинг 31 январь куни чорак асрга яқин вақт давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини бошқариб келган Рустам Расулович Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига эса Шавкат Мирзиёевнинг 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Лавозимидан озод этилган Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига қабул қилинди.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг 19 январь куни Қизириқ туманида вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни танқид қилиб хоинликда айблагани ҳақида хабар берган эдик. Президент Шуҳрат Ғуломовнинг порахўрлиги ва давлатга қилган хоинлиги учун умрбод қамалганини маълум қилганди.