...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туризм рекламаси бўйича яна бир ташаббус. Самара берармикан?!


18:25, 14.03.2018 Жамият
 3 128

Инфо тур 15 мартга қадар давом этади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Сингапурнинг “Чанги” аэропорти билан ҳамкорликда “Halalfoodblog.com” блогери вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилмоқда.
 
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг урф-одатлари, тарихи, маданияти, миллий таомлари ҳамда  ислом меросининг муқаддас жойларини зиёрат қилишдан иборат.
 
Сайёҳлар ўзларининг Instagram, Facebook, Halalfoodblog.com, “Чанги” аеропортининг расмий веб-сайтида фото ва видеолавҳаларни жойлаштириш кўзда тутилган.


 
Инфо тур 15 мартга қадар давом этади.
 
Эътиборли жиҳати, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” блоггерларнинг Сингапур – Тошкент – Бухоро ҳамда Тошкент – Сингапур йўналишларидаг ҳаво парвозларини текинга амалга оширади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Корея, Сингапур, Туркия, Исроил, Малайзия, Индонезия ва Япония фуқаролари учун мамлакатга кириш кунидан бошлаб 30 кун давомида визасиз режим амал қилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Блогер сайёҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар