Қутқарувчилар вертолёти Қирғизистон пойтахтидаги “Манас” аеропортига қўнган.
Аввалроқ, Қирғизистоннинг тоғли ҳудудида Қозоғистон ва Россиядан борган сайёҳлар тоғ кўчкисида қолгани ҳақида
хабар берган эдик.
Қозоғистон Тезкор-қутқарув отряди Қирғизистонда денгиз сатҳидан 4100 метр баландликда қолиб кетган алпинистларни қутқарди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Бугун, 31 июль куни Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вертолёти кўчкида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлган алпинистни эвакуация қилди. Вертолёт Қирғизистон пойтахтидаги “Манас” аеропортига қўнди”, дейилади хабарда.
Суннатилла Абдуллаев