Ушбу жараёнга АҚШ ҳам аралашган ва халқаро қонунлар доирасида иш кўришни талаб қилмоқда.
АҚШ Конгресси Сенатининг ташқи ишлар бўйича катта демократи Роберт Менендес шундай фикр билан чиқди ва жараённинг муваффақиятли бўлишида ёрдам беришга ваъда берди. Менендес бундан ташқари қуйидагиларни маълум қилди:
“Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэйнинг кечаги эълони Россиянинг вайронкор ва шафқатсиз ҳаракатлари бутун дунёда илдиз отмаслиги кераклигини кўрсатмоқда. 1991 йил қабул қилинган кимёвий ва биологик қуролларни назорат қилиш ва уларни ҳарбий мақсадларда қўллашни чеклаш тўғрисидаги қонунга кўра, мамлакат кимёвий қуролни ишлатдими президент санкция жорий қилиши керак.”
Аввалроқ, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам заҳарланганидан кейин АҚШ маъмурияти КХДРни яна террорчиларни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига қўшиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
“Маъмурият ушбу қоидага кўра, Россияни ҳам террорчиликни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига қўшишни кўриб чиқиши керак”, дейди сенатор.
Маълумот ўрнида, террорчиликни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига КХДРдан ташқари Эрон, Сурия, Судан киритилган.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Скрипаль ва қизининг заҳарланишига Россиянинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунингдек у, Солсбери воқеасида ишлатилган модда бўйича Буюк Британиядан Россияга ҳеч қандай талаб келмаганини таъкидлади.