Икки давлат ҳудудида ҳам туристлар оқимини кўпайтириш назарда тутилган.
Маълум қилинишича, тарафлар келишадиган визалар ҳар икки давлат ҳудудида ҳам бир хилда амал қилиши керак. Масалан, шундай виза билан Ўзбекистонга келган сайёҳ Қозоғистонга ҳам бора олсин, ёки шундай виза билан Қозоғистонга борган турист Ўзбекистонга ҳам кела олсин.
Қайд этилишича, Қозоғистонга ташриф буюрадиган сайёҳларда Ўзбекистондаги тарихий жойларни ҳам бориб кўриш истаги бўлади ёки Ўзбекистонга келган туристлар Қозоғистондаги диққатга сазовор масканларни томоша қилишни ҳам хоҳлайди.