...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД Тожикистонда ҳалок бўлган сайёҳлар жавобгарлигини ўз бўйнига олди


11:21, 31.07.2018 Олам
 9 242

Кеча Хатлон вилоятининг Данғара туманида тўрт нафар хорижий сайёҳ ҳалок бўлган эди.

Аввалроқ, Тожикистоннинг Хатлон вилояти Данғара туманида велосипедда кетаётган бир гуруҳ сайёҳлар машинада босиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
ИШИД террорчилик гуруҳи Тожикистондаги хорижлик сайёҳларга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бу ҳақда “AP” хабар бермоқда.
 
Воқеада тўрт нафар сайёҳ ҳалок бўлган. Улардан икки нафар АҚШ ва икки нафари Нидерландия фуқаролари бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса юзасидан мамлакат Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода текширув ишлари олиб борилаётганини хабар қилганди.
 
Шунингдек, воқеанинг ЙТҲ, қотиллик, босқинчилик, ҳатто террорчилик акти бўлиши мумкинлиги ҳам инкор қилинмаётганини таъкидлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хатлон ЙТҲ сайёҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!