Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакатининг иқтисодий кучи намойиш этилаётганда Тошкентда бўлади.
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакатининг иқтисодий кучи намойиш этилаётганда Тошкентда бўлади ва 17 август куни кўргазмага Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бирга боради.
“Made in Tadjikistan” кўргазмасида мамлакатдаги 50 дан ортиқ ишлаб чиқарувчининг экспорт қилиниши мумкин бўлган товар ва маҳсулотлари намойиш этилади.
Хусусан, текстиль маҳсулоти, турли хил ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, чарм маҳсулотлар, қурилиш моллари, алюминий, пластмасса маҳсулотлари, мато, кийим, пойабзал, заргарлик буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқалар кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 17-18 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.