Қонун матни билан қуйида тўлиқ танишишингиз мумкин.
Кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонуннинг тўлиқ матни “Халқ сўзи”да эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг (бундан буён матнда Давлат хавфсизлик хизмати деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари
Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.
3-модда. Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат хавфсизлиги — Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг, суверенитетининг, ҳудудий яхлитлигининг ва бошқа давлат манфаатларининг ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишини ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди;
давлат манфаатлари (Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатлари) — жамиятда қонун устуворлигини, хавфсизлик ва барқарорликни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлашга бўлган давлатнинг англанилган эҳтиёжлари;
контрразведка фаолияти — чет давлатларнинг, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг, гуруҳларнинг ҳамда айрим шахсларнинг давлат манфаатларига ва хавфсизлигига зарар етказаётган ёки зарар етказишга қодир бўлган разведка, диверсия, қўпорувчилик ва бошқа бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ҳамда унга барҳам беришга қаратилган фаолият;
разведка фаолияти — чет давлатларнинг махсус хизматлари, ташкилотлар, гуруҳлар ва айрим шахслар келтириб чиқарадиган, давлат манфаатларига дахл қиладиган, реал хавф-хатарлар ҳамда таҳдидларни акс эттирадиган ахборотни қўлга киритишга ва унга ишлов беришга, шунингдек давлат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда давлат манфаатларини илгари суришга доир чора-тадбирлар амалга оширилишига кўмаклашишга қаратилган фаолият.
5-модда. Давлат хавфсизлик хизмати ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари
Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органидир.
Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб боради:
Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва давлат манфаатлари ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ва мудофаа-саноат мажмуасини давлат хавфсизлигига бўладиган хавф-хатарлар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича стратегик ташаббусларни амалга оширишда иштирок этиш;
терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш;
давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга барҳам бериш;
иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва ахборот соҳаларида давлат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий-тарихий ҳамда бой маънавий меросини ҳимоя қилиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатларига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш;
телекоммуникациялар ва транспорт соҳасида давлат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга шарт-шароит яратувчи омилларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
тергови Давлат хавфсизлик хизмати ваколатига киритилган жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат сирларининг сақланишини, махсус алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш устидан назорат қилиш;
давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Давлат хавфсизлик хизматининг жанговарлик ва сафарбарлик шайлиги ҳолатини такомиллаштириш ҳамда сақлаб туриш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ҳарбий ҳолат жорий қилинганда куч ва воситаларни ҳаракатларга тайёрлаш.
6-модда. Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принциплари
Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш, фуқароларнинг ёрдамига таяниш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси устуворлиги, ягоналик, мустақиллик, конспирациядан иборатдир.
7-модда. Қонунийлик принципи
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
Қонунларнинг талабларини аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар қандай четга чиқиш уларнинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликни бузишдир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
8-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш принципи
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш асосида амалга оширади.
Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари фуқаронинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлган, унинг шаъни, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларни, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
9-модда. Фуқароларнинг ёрдамига таяниш принципи
Давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятида аҳоли билан яқин алоқада бўлади ва фуқароларнинг ёрдамига таянади.
10-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси устуворлиги принципи
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, уларга имкон яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш Давлат хавфсизлик хизматининг жиноятчиликка қарши курашишга доир фаолиятидаги устуворликлардир.
11-модда. Ягоналик принципи
Давлат хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати раиси раҳбарлик қиладиган ягона марказлаштирилган тизимни ташкил этади.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.
12-модда. Мустақиллик принципи
Давлат хавфсизлик хизмати ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан қатъи назар, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.
Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятига давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади.
13-модда. Конспирация принципи
Давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятини конспирация принципи асосида, яъни ўз фаолиятининг, тезкор-хизмат ахборотини олиш, расмийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишнинг алоҳида тартибини, шунингдек тезкор-хизмат ҳужжатлари билан ишлаш қоидаларини белгилаган ҳолда амалга оширади.
14-модда. Фан ютуқларидан, замонавий технологиялар ва ахборот тизимларидан фойдаланиш
Давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятида фан ютуқлари, инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмалар, шунингдек ахборот тизимларидан фойдаланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ушбу хизматнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда техник воситалардан, шу жумладан аудио-, фото- ва видео қайд этиш, криптография воситаларидан ҳамда бошқа махсус воситалардан фойдаланиши мумкин.

2-боб. Давлат хавфсизлик хизмати
15-модда. Давлат хавфсизлик хизмати тизими
Давлат хавфсизлик хизмати тизими Давлат хавфсизлик хизматининг марказий девони, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, уларнинг туманлар (шаҳарлар) бўйича бўлимлари (бўлинмалари), Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа органлардан иборат бўлади.
16-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг мансабдор шахсларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш
Давлат хавфсизлик хизматига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланади.
Давлат хавфсизлик хизмати раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарлари бўлади.
17-модда. Давлат хавфсизлик хизмати ҳайъати
Давлат хавфсизлик хизматида Давлат хавфсизлик хизмати раиси, унинг ўринбосарлари, марказий девони бўлинмаларининг ва Давлат хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳайъати маслаҳат органи бўлиб, у давлат хавфсизлигининг таъминланиш ҳолатига, конун ҳужжатлари, Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ижро этишга, кадрларни танлашга, жой-жойига қўйишга тааллуқли масалаларни ҳамда зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларида Ҳарбий кенгаш тузилади, унинг таркиби ва фаолиятининг тартиби Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан белгиланади.
18-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг бўйсуниши ва ҳисобдорлиги
Давлат хавфсизлик хизмати бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасини ўз фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан мунтазам равишда хабардор қилади.
19-модда. Давлат хавфсизлик хизмати органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг, суверенитетининг, ҳудудий яхлитлигининг ва бошқа давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати Давлат хавфсизлик хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонидир.
20-модда. Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши
Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши маслаҳатлашув-кенгашув вазифаларини ва бошқа вазифаларни амалга оширади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби, асосий вазифалари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

3-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар билан ҳамкорлиги
21-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлиги
Давлат хавфсизлик хизмати зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Давлат хавфсизлик хизматига давлат хавфсизлигини таъминлашга доир вазифаларни бажаришда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.
22-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг қонуний талабларини бажаришнинг мажбурийлиги
Давлат хавфсизлик хизматининг қонуний талаблари, шу жумладан қонунга риоя этиш, ҳужжатларни, текширув материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, мутахассислар ажратиш, ҳуқуқбузарликлар фактлари бўйича келиш ҳамда тушунтиришлар бериш, ҳуқуқбузарликларга имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақидаги талаблари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотлар бепул тақдим этилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг қонуний талаблари устидан шикоят қилиниши уларнинг бажарилишини тўхтатиб турмайди.

4-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
23-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқлари
Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳужжатларини, шу жумладан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, уларни шахсий кўрикдан ўтказиш, ашёларни, транспорт воситаларини ҳамда ташилаётган юкларни кўздан кечириш, бунда назоратнинг техник ва бошқа воситалари қўлланилиши мумкин;
мансабдор шахслар ва фуқаролардан тезкор-қидирув, қидирув ҳамда бошқа тадбирлар, терговга қадар текширишлар ва тергов ҳаракатлари ўтказиладиган жойларни тарк этишни талаб қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига ва бошқа объектларига тўсқинликсиз кириш, зарурат бўлганда қулфлаш мосламалари ва бошқа ашёларни бузган ҳолда кириш, бу жойларни жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган шахслар таъқиб қилинаётганда ёхуд у ерда жиноят содир этилаяпти ёки содир этилган ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яширинган шахс бор деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда ёхуд кечиктириш фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини хавф остида қолдирадиган бўлса, йигирма тўрт соат ичида прокурорга бу ҳақда хабар берган ҳолда, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаган ҳолда кўздан кечириш;
жиноятларнинг олдини олиш, уларни содир этган ёки қидирувда бўлган шахсларни топиш ва ушлаш мақсадида жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг турар жойларида ва бошқа объектларида уларнинг розилиги билан вақтинча бўлиш;
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга кириш, зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, фуқаролардан маълумотларни ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ва олиш;
Давлат хавфсизлик хизматининг иш юритувида бўлган ишлар ва материаллар юзасидан фуқароларни, мансабдор шахсларни чақириш, зарур ҳужжатларни, маълумотларни ва уларнинг кўчирма нусхаларини бепул олиш;
фуқароларни уларнинг розилиги билан кўмаклашишга жалб этиш, Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашган фуқароларни тақдирлаш;
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш ҳамда суриштирув, дастлабки тергов органларидан, суддан яшириниб юрган ва жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидириш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланиш;
лицензиялашни амалга ошириш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш чоғида лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилганлигини текшириш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш.
Давлат хавфсизлик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси давлат хавфсизлигига таҳдид юзага келган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги таклиф билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этишга ҳақли.
24-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг мажбуриятлари
Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда:
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ва бошқа давлат манфаатларини ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоялаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чораларни кўриши;
Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принципларига оғишмай риоя этилишини таъминлаши;
Ўзбекистон Республикаси Президентини давлат хавфсизлигига таҳдидлар ҳақида хабардор қилиши;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг қўриқланиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаши;
давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши;
давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органларининг ва ташкилотларнинг ахборот-таҳлил бўлинмалари билан ҳамкорликни ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга ошириши;
давлат органларида ва ташкилотларда махфийлик режимини таъминлаш устидан назоратни ташкил этиши;
давлат хавфсизлигини таъминлаш муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолиятни амалга ошириши;
жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлар ҳамда маълумотларни рўйхатдан ўтказиши, улар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида чоралар кўриши;
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига ҳамда бошқа объектларига мулкдорларнинг ва улар вакилларининг розилигисиз ёки улар йўқлигида кирилганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида прокурорни йигирма тўрт соат ичида ёзма шаклда хабардор қилиши;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриши;
ўз хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Давлат хавфсизлик хизматининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

5-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус куч ва воситаларни, ўқотар қуролни қўллаш, улар томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш
25-модда. Жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш шартлари ва чегаралари
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўзига бириктирилган ўқотар қурол ва махсус воситаларни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олиб юриш, сақлаш, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда эга бўлади.
Жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак, бундан ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёки уларнинг қўлланилишидаги сусткашлик фуқароларнинг ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳаёти ҳамда соғлиғига бевосита хавф соладиган ва бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.
Жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси, агар юзага келган вазиятда махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш учун мазкур моддада ҳамда ушбу Қонуннинг 27 ва
28-моддаларида назарда тутилган асослар юзага келиши мумкин деб ҳисобласа, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш учун тайёрлаш ва жанговар ҳолатга келтириш ҳуқуқига эга.
Жисмоний куч ишлатилганлиги, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши ёки ташкил этилиши керак.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси жисмоний куч ишлатилган, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилган ҳар бир ҳолат тўғрисида бевосита бошлиғига дарҳол ахборот бериши шарт.
Давлат хавфсизлик хизматининг органи жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек ўқотар қурол қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида тегишли прокурорга дарҳол хабар беради.
26-модда. Жисмоний куч ишлатиш
Агар куч ишлатилмайдиган усуллар Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, улар қуйидаги ҳолларда шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади:
жиноятларга ва бошқа ҳуқуқбузарликларга барҳам беришда;
жиноятлар ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни олиб бориш ва ушлаб туришда;
Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этишда.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ушбу Қонунда махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилишига рухсат этилган ҳолларда ҳам жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
27-модда. Махсус воситаларни қўллаш
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари қуйидаги махсус воситаларни:
а) резина таёқларни, шикастлантирувчи қуролни, қўлкишанларни ёки бошқа боғлаш воситаларини, электрошок қурилмаларини, хизмат ҳайвонларини қуйидаги ҳолларда:
фуқарога ёки Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисига қилинган ҳужумни қайтаришда;
жиноятга барҳам беришда;
Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисига қаршилик кўрсатилишига барҳам беришда;
жиноятни содир этиш чоғида кўриб қолинган ёки уни содир этганидан кейин дарҳол яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда;
зўрлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда;
муҳофаза қилинадиган объектларни ҳимоя қилишда;
ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсишда;
б) махсус бўёвчи ва маркировка қилувчи воситалар, муҳофаза қилинадиган объектларни (ҳудудларни) ҳимоя қилиш ҳамда ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиш воситаларини қуйидаги ҳолларда:

в) чалғитма таъсир кўрсатувчи нур-товуш мосламаларини қуйидаги ҳолларда:

г) зирҳли машиналар ва катерларни қуйидаги ҳолларда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлашда қўллаш ҳуқуқига эга.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ушбу Қонунда ўқотар қуролни қўллашга рухсат этилган барча ҳолларда махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга ва ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан махсус воситаларни, шу жумладан шикастлантирувчи қуролни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш тақиқланади, бундан одам қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Давлат хавфсизлик хизмати таъминотида бўладиган махсус воситаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
28-модда. Ўқотар қуролни қўллаш
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари қуйидаги ҳолларда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга:
ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган, зўрлик ишлатиш билан қилинган ҳужумдан фуқароларни ёхуд ўзини ҳимоя қилишда;
гаровдагиларни озод қилишда;
ўта оғир жиноятни содир этиш чоғида кўриб қолинган ва яширинишга уринаётган шахсни ушлашда, агар бошқа воситалар билан бу шахсни ушлаш имкони бўлмаса;
ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни, транспорт воситасини, махсус ва жанговар техникани эгаллаб олишга бўлган уринишларга чек қўйишда;
фуқароларнинг уй-жойларига, қўриқланадиган объектларга, юкларга, транспорт воситаларига ва биноларга гуруҳ бўлиб қилинган ҳужумни ёки қуролли ҳужумни қайтаришда;
қуролли қаршилик кўрсатаётган шахсни, шунингдек ўзидаги қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни, портлатиш қурилмаларини, заҳарли ёки радиоактив моддаларни топшириш тўғрисидаги қонуний талабни бажаришни рад этаётган шахсни ушлашда;
жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларнинг қамоқдан қочиб кетишига чек қўйишда, шунингдек бу шахсларни зўравонлик билан озод қилишга бўлган уринишларга чек қўйишда;
қурол ишлатиш нияти ҳақида огоҳлантириш зарурати туғилганда, шунингдек юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ отиш орқали хавф-хатар сигнали беришда ёки ёрдам чақиришда.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси ўқотар қуролни қўллашдан олдин огоҳлантириши шарт, бундан унинг ҳаётига ёки фуқароларнинг ҳаётига бевосита хавф таҳдид солаётган ҳоллар мустасно.
Аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан ўқотар қуролни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли ҳужум қилганлиги, қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Агар ўқотар қурол қўлланилиши натижасида тасодифий шахслар жабрланиши мумкин бўлса, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари кўп фуқаролар тўпланганда уни қўллаш ҳуқуқига эга эмас, бундан террорчилик ҳаракатининг олдини олиш, гаровдагиларни озод қилиш, қуролли ҳужумни қайтариш ҳоллари мустасно.
Давлат хавфсизлик хизмати қуроллантириладиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
29-модда. Махсус кучларни қўллаш
Давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи жиноятларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг ва бошқа давлат органларининг тезкор тадбирлар кўрувчи махсус гуруҳлари жалб этилиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбирлар кўрувчи махсус гуруҳлари руҳан бардошли, юксак ахлоқ-ирода хислатларига, махсус тайёргарликка эга бўлган, соғлиғининг ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг махсус жанговар бўлинмаларидаги хизматга яроқли шахслар орасидан тузилади.
30-модда. Давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш
Давлат хавфсизлик хизмати шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказиш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва Давлат хавфсизлик хизмати органларига олиб бориш, ҳодиса жойига етиб олиш учун давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан, бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари мустасно, мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин бўлиб, бунда транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ва ундан фойдаланган Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисини идентификацияловчи ҳужжат берилади.
Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қопланади.

6-боб. Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашиш
31-модда. Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашувчи шахслар
Давлат хавфсизлик хизмати зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда айрим шахсларни ошкора ва ноошкора асосда, шу жумладан штатдан ташқари ходимлар сифатида кўмаклашишга жалб этиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан кўмаклашишга жалб этилган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
32-модда. Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашувчи шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш
Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашаётган шахсларга муносабатларнинг махфийлиги кафолатланади. Давлат хавфсизлик хизматига махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахслар тўғрисидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этади ва ошкор қилиниши мумкин эмас.
Давлат хавфсизлик хизматига махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахсларга, шунингдек уларнинг яқин қариндошларига зўрлик ишлатиш ёки мол-мулкини йўқ қилиш билан ҳақиқатда таҳдид қилинаётганлигидан далолат берувчи етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, Давлат хавфсизлик хизмати уларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.
Давлат хавфсизлик хизматига махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахсларга ва уларнинг яқин қариндошларига уларнинг давлат хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки туфайли тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Давлат хавфсизлик хизматига кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

7-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, уларнинг ҳуқуқий ҳолати ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси
33-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлади.
Давлат хавфсизлик хизматида хизматни ўташ тартиби умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади, бундан Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари бажараётган мажбуриятларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ даврида сиёсий партиялар аъзолари бўла олмайди. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига нисбатан умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чекловлар ҳам татбиқ этилади.
Кучайтирилган режимни жорий этиш ва бекор қилиш, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб этиш Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруқлари асосида амалга оширилади. Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларида кучайтирилган режимни жорий этиш ва бекор қилиш тартиби қонун ҳужжатлари, шу жумладан Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.
Фуқароларни Давлат хавфсизлик хизматига хизматга қабул қилиш, уларни лавозимга тайинлаш, мансабини кўтариш ва бошқа лавозимга ўтказиш уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар амалга оширилади. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига нисбатан махсус
талаблар Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан белгиланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига белгиланган намунадаги хизмат гувоҳномаси берилиб, ундан фойдаланиш тартиби Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган намунадаги формали кийим-бошга эга бўлади.
Давлат хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини ҳал этиш учун Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳаракатдаги резервда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда давлат органларига ва бошқа ташкилотларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча хизмат сафарига юборилиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати мансабдор шахсларининг лавозим мажбуриятларини, ўзларига бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазо чораларини қўллаш, ҳарбий унвонлар бериш, ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартибини тасдиқлашга доир ваколатлари Давлат хавфсизлик хизматининг раиси томонидан белгиланади.
34-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Давлат хавфсизлик хизматига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари белгиланган тартибда махсус касбий тайёргарликдан ёки қайта тайёргарликдан ёхуд малака оширишдан ўтади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Давлат хавфсизлик хизматининг таълим муассасалари ва бошқа таълим муассасалари, шу жумладан хорижий таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
35-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни давлат меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, уларнинг ва оила аъзоларининг соғлиғини сақлаш, уй-жой ва ер участкалари билан таъминлаш, имтиёзли узоқ муддатли ипотека ва транспорт кредитлари бериш, соғлиғи ва мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, давлат пенсия таъминоти, давлат суғуртаси, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий ҳимоянинг бошқа турлари орқали кафолатлайди.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ҳамда уларга берилган имтиёзлар ва преференцияларни амалга ошириш тартиби умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан хизмат мажбуриятларининг виждонан бажарилиши ва улар эришган ижобий натижалар маънавий ва моддий рағбатлантиришлар билан тақдирланиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизмат фаолиятида кўрсатган мардлиги ва жасорати ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдидаги бошқа хизматлари учун Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизматининг раиси Давлат хавфсизлик хизматининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларига, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига, шунингдек бошқа ҳолларда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ва миқдорларда бир маротабалик нафақалар тайинлашга, бошқа турдаги ижтимоий ёрдам кўрсатишга ҳақли.
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбирлар кўрувчи махсус гуруҳлари ҳарбий хизматчиларига пенсиялар тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатига хизматнинг бир куни икки кунга, жанговар ҳаракатларда ёки террорчиликка қарши операциялар ўтказишда иштирок этган вақтида эса хизматнинг бир куни уч кунга тенглаштириб ҳисобланиб қўшилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбирлар кўрувчи махсус гуруҳлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими қонун ҳужжатларида белгиланади.
36-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатлари
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари давлат ҳимоясидадир.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсунади.
Қонун билан тўғридан-тўғри ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг қонуний фаолиятига аралашишга, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисини қонун билан Давлат хавфсизлик хизмати зиммасига юклатилмаган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти ҳақида бирор-бир тушунтириш беришга, шунингдек бундай ишлар ҳамда материалларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ишлар ҳамда материалларни танишиб чиқиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан бошқача тарзда тақдим этишга мажбур эмас.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси ўзига нисбатан қабул қилинаётган қарор ва ҳаракат (ҳаракатсизлик) юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг юқори турувчи мансабдор шахсига белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
37-модда. Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг дахлсизлик кафолатлари
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ вақтида дахлсизликка эга бўлади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари тегишинча Давлат хавфсизлик хизмати раисининг, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқларининг розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
38-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ишга жойлаштириш кафолатлари
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматдан бўшатилган тақдирда уларга ҳарбий хизматга қабул қилингунига қадар эгаллаб турган аввалги иш ўрни (лавозими) берилади, аввалги иш ўрни мавжуд бўлмаганда эса давлат органларида ва бошқа ташкилотларда уларнинг мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда бошқа тенг иш (лавозим) биринчи навбатда берилади.

8-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ахборот, молиявий ва моддий-техника таъминоти
39-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ахборот таъминоти
Давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши учун махсус ҳисобга олишларни шакллантириши ва улардан фойдаланиши, ахборот базаларини ва криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиши, яратиши ҳамда улардан фойдаланиши мумкин.
Идоравий хизмат ахборотини ҳисобга олиш ва ундан фойдаланиш тартиби Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.
40-модда. Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги маълумотларни ҳимоя қилиш
Давлат хавфсизлик хизматига ҳарбий хизматга (ишга) қабул қилинаётган, шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишига ижозат бериладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга ижозатни расмийлаштириш тартиб-таомилидан ўтади.
Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишига ижозат берилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уларни ошкор этганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳужжатлари ва материаллари Давлат хавфсизлик хизматининг архивларида сақланиши лозим. Тарихий ва илмий қимматга эга бўлган архив материаллари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат архивларига топширилиши мумкин.
41-модда. Молиявий ва моддий-техника таъминоти
Давлат хавфсизлик хизматининг молиявий ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат хавфсизлик хизматида бюджетдан ташқари жамғармалар тузилади, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

9-боб. Якунловчи қоидалар
42-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг рамзлари
Давлат хавфсизлик хизмати байроққа, эмблемага, вимпелга ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизматининг рамзлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
43-модда. Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг жавобгарлиги
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бюджетдан ташқари махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади ва ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси хизмат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ жавобгар бўлади.
44-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятида қонунларга риоя этилиши устидан назорат
Давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятида қонунларнинг аниқ ҳамда бир хилда ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Прокурорлар Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида ўзига тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларда кўрсатилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
45-модда. Халқаро ҳамкорлик
Чет давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари билан Давлат хавфсизлик хизматининг ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
46-модда. Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
47-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
48-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2018 йил 5 апрель

Икром Раҳмон тайёрлади