Умуман қуролланмаган кекса хотин, исроил ҳарбийлари ва уларга қарши норозилик намойиши ўтказаётган фаластинликларни ажратишга ҳаракат қилди.
Тасвирдан кўриниб турибдики, шляпа кийиб олган буви қуролланган ҳарбийлар ёнига бориб, уларга қуролни тушириш кераклигини уқтирса, тош отаётган ёшларнинг олдига бориб уларга ҳам танбеҳ беради. Иккала томон ҳам, бу орада нима қилишини билмай қоляпти. Шу билан бирга, бу аёлга нисбатан куч ишлатилмади. Бир марта кимдир билмасдан йиқитиб қўйган, шу вақтнинг ўзида туришига ёрдамлашган. Ҳарбийлар эса, қуролини тушириб, унинг олдида ноқулай аҳволда қолмоқда.