...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фуқаролар йиғинига Президент Nexia совға қилди


16:19, 17.12.2017 Жамият
 4 985

Давлат раҳбари учрашувда асосий диққат-эътибор, саъй-ҳаракатлар ҳудудлар ва тармоқларни изчил ривожлантириш, аҳолининг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш кераклигини таъкидлади.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 16 декабрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Давлат раҳбари учрашувда асосий диққат-эътибор, саъй-ҳаракатлар ҳудудлар ва тармоқларни изчил ривожлантириш, аҳолининг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда улар учун муносиб турмуш шароитини таъминлашга қаратилиши зарурлигини таъкидлади.
 
Учрашувда Президент маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашдаги самарали меҳнатлари учун Қўнғирот туманидаги энг олис ҳудуд – “Қорақалпоғистон” посёлка фуқаролар йиғинини хизмат машинаси билан таъминлаш борасида топшириқ берган эди.
 
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов Президент совғаси – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Nexia” автомашинасининг калитини посёлка фуқаролар йиғини раиси Қутли Қўшимбетовага топширди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ташриф Совға Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар