АҚШнинг Ўзбекистондаги миссияси якунланган элчиси Шавкат Мирзиёев томонидан мукофотланганди.
Памела Спратлен Ўзбекистонга 2015 йил 19 январь куни келган. Унинг номзодини элчи сифатида АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Барак Обама таклиф қилган ва Сенат бу таклифни маъқуллаганди.
Памела Спратлен Марказий Осиё учун анчайин яқин дипломат ҳисобланади. У Ўзбекистонга АҚШ элчиси бўлиб келишидан аввал Қирғизистонда ҳам элчи бўлган. Унгача эса Қозоғистондаги АҚШ элчисининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев миссияси якунланган Памела Спратленни “Дўстлик” ордени билан мукофотланганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп Памела Спратлен ўрнига элчи сифатида Даниел Розенблум номзодини илгари сурган ва Сенат уни маъқуллаган.