“Ҳофбург” саройида маросимдан сўнг суҳбат бўлиб ўтди.
Кеча, 6ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Шерзод Асадов Вена шаҳрида Австрия Республикасининг Федерал президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Унга кўра, “Ҳофбург” саройидаги маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат давомида Австрия давлати раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган Ўзбекистондаги изчил ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишига Австрияда қизиқиш билан қаралаётганини қайд этди. Шунингдек, икки томонлама муносабатларда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади.
Австрия Президенти таъкидлаганидек, томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдаги фаолиятида Ўзбекистон Элчисига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.