Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчиси Алишер Шайхов 276 миллион долларлик 5 та лойиҳага инвестиция киритиш таклифини берди.
Йиғилиш Қашқадарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга бағишланган.
Ўзбекистоннинг Буюк Британия, Эрон ва Польшадаги элчихоналари Қашқадарё вилоятига бириктирилган. Президентнинг ташрифи доирасида Қарши шаҳрида ўтган тақдимотларда Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчиси Алишер Шайхов 276 миллион долларлик 5 та лойиҳа, Полшадаги бош дипломат Баҳром Бобоев 163 миллион долларлик 8 та, Эрондаги элчи Баҳодир Абдуллаев 61 миллион долларлик 9 та лойиҳани амалга оширишга инвестиция киритиш бўйича таклифлар берган.
Давлат раҳбари бу лойиҳалар етарли эмаслигини, элчилар хорижий инвестиция жалб этишни камида 2 баробар кўпайтириши лозимлигини таъкидлади.
“Ўзбекистон элчилар булардан ташқари 2019 йилда ҳар бир туманга қўшимча камида 10 миллион доллардан хорижий инвестиция жалб қилишга кўмак бериши керак”, деган Шавкат Мирзиёев.