Тайинлов тўғрисидаги президент қарори ҳам қабул қилинган.
Қирғизистон Республикаси президенти қарори билан Иброҳим Коджоназарович Жунусов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Иброҳим Жунусов мамлакатининг Ўзбекистондаги дипломатик идораси раҳбари этиб тайинлангани сабабли аввал эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Жунусов аввал Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимини бажарган.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳим Жунусов номзодини Қирғизистон Парламенти 14 ноябрь куни маъқуллаганди.