Анъанага кўра, бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун мамлакатда катта тантана билан нишонланади. Республика Конституцияси қабул қилинганига 26 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида жорий йилнинг 7 декабрь куни катта байрам тадбири ташкил этилиши кутилмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашади.
Ўзбекистондаги байрам тадбирларига сўнгги икки йилликда янгича руҳ кириб келди. “Запрет”даги санъаткорлар саҳна юзини кўрди. Қатор тақиқда бўлган амалдорлар ҳам томошабинлар курсисидан ўрин олди. Бу ўзгаришлар эса мамлакатда сиёсий, маданий ва ижтимоий соҳаларда кузатилаётган инқилобларни ўзида ифода этаётгандек.
Саройларда ўтадиган катта байрам тадбирлари, бир хил бошланиб, бир хил тугашига ўрганиб қолганмиз. Ҳатто, кимнинг қандай қўшиқ айтиши ҳам ёд бўлиб кетганди. Гўё у тадбирдан бу тадбиргача фақат либослар алмашиб тургандек туюларди.
Бу галги тадбир эса бошқача бўлиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда Ҳукуматнинг назорати бир неча ой аввал бошланганига қараганда, тадбирда том маънода ўзгариш бўлиши табиий.
QALAMPIR.UZ тўплаган маълумотларга қараганда, бу гал рўйхатда фонограммага оғиз қимирлатиб турувчи “модел”лар тушиб қолган. Маросим мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор жонли ижрода ўтказилиши режалаштирилган. Унда эса қўшиқчиларнинг 70 фоизини янги овозлар ташкил этмоқда.
QALAMPIR.UZ “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров билан боғланди.
“Бор гап! Янги овозларга катта эътибор қаратганмиз. Ишчи гуруҳ бир неча ой аввал вилоятлар бўйлаб сафарга чиқиб, янги овозларни танлаб олган. Мусиқа ҳам, овоз ҳам тўла жонли ижрода бўлишини режалаштиряпмиз”, дейди Абдуқаҳҳоров.
Маълумотларга кўра, маросимнинг тантанали қисми уч блокдан иборат бўлиб, унда академик вокал, анъанавий ва эстрада ижрочилиги йўналишларида хонандалар чиқиш қилади.
Санъаткорнинг давлат миқёсида сараланадиган даври ва ниҳоят келди! Узоққа борманг, 2010 йилдан бугунгача давлат тадбирлари саҳнасига ҳатто мусиқий билими бўлмаган масхарабозлар ҳам чиқди. Фонограммага оғиз қимирлатиш шу қадар осон бўлгандики, бир йили Наврўз байрами тантаналарида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошевнинг қўшиғига Элмурод Мирзаев деган ёш йигитча оғиз қимирлатиб чиққанди. Абдурашид Йўлдошевнинг қораси эса кўринмаган.
Кўрамиз, жонли ижрода ўтадиган илк байрам тадбири қандай бўларкин?