Ушбу видеоинтервьюни YouTube’даги каналимизда, агар VPN бўлмаса, Mover’да кўришингиз мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимлик лавозимини эгаллаганидан буён 6 ойдан зиёд вақт ўтди. Бу орада ҳоким ҳеч бир ОАВга расман интервью бергани йўқ. Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк интервьюсини QALAMPIR.UZ интернет нашрига таыдим этди.
Унда ҳокимга:
- ҳокимлик осонми;
- Тошкент шаҳри учун шахсий маблағларингиздан қанча сарфладингиз;
- ўзингиз ва оилангизга қанча вақт ажратасиз ва бунда нималар билан банд бўласиз;
- халқ, хусусан тошкентликлар сизга ишоняптими;
- сиз Тошкент шаҳар ҳокимлигида нимани ўзгартира олдингиз;
- бугунги жамоангизга ишонасизми;
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган янги қарорга кўра, ЯТТ рухсатномасини олиш мумкин бўлган фаолият турлари қисқартирилди. Бунга алоқангиз борми?
- Ўзбекистонда хорижий мамлакатлардан, хусусан Қозоғистонда техника ва қандолат маҳсулотларини олиб кириш қийинлашган. Бу Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли компаниялар монополиясими;
- Жаҳонгир Ортиқхўжаев бой тадбиркорлар бўлгунга қадар қандай йўлларни босиб ўтди;
- 25 йил ухлаганмиз деганда нимани назарда тутган эдингиз каби саволлар билан мурожаат қилинган.
Агар телефонингиз ва компьютерингизда VPN ўрнатилган бўлса, ушбу видеоинтервьюни YouTube’даги каналимизда, агар VPN бўлмаса, Mover’да кўришингиз мумкин.