...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ўзбекистонликлар Собчак ва Навальнийга маданиятдан сабоқ беришди


12:47, 14.06.2017 Жамият
 7 590

Ксения Собчак Алексей Навальний билан уюштирган интервьюсида “Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкин ҳақида билмайди”, дея таъкидлаган.

Россиялик телебошловчи Ксения Собчак Алексей Навальний билан уюштирган интервьюсида “Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкин ҳақида билмайди”, дея таъкидлаган ва унинг суҳбатдоши ҳам бу фикрга қўшилган. Табиийки, бу гап ўзбекистонликларга хуш келмади ва улар Собчак ҳамда Навальнийга жавобан флешмоб амалга оширишди.
 
Акция иштирокчилари интернет тармоғига видеолар жойлаб, Александр Сергеевич Пушкинни қанчалик яхши билишини унинг асарлари орқали исботлаб беришди. Айниқса, 4 ёшли қизча рус шоирининг “У лукоморья дуб зелёный” шеърини ёддан айтиб берди.
 
Видео муаллифларидан бири Тошкентда Пушкин кўчаси, майдони, метро бекати ва ҳайкали борлигини қайд этиб, Собчак ҳамда Навальнийни меҳмонга таклиф қилди:
 
“Келинг, меҳмон бўлинг, биз қандай маданият билан яшаётганимизни кўринг. Ўзингизнинг маънавий дунёнгизни бойитинг. Ўзбекистонда Пушкин кимлигини билишмайди, деб айтиб ўзингизни бу қадар нодонлардай тутманг. Биз Пушкин, Блок, Есенин, Маяковский, Лермонтов, Грибоедов, Гоголь, ҳаммасини биламиз. Сиз эса биз ҳақимизда ҳеч нарса билмайсиз, буни суҳбатингиз орқали исботладингиз”, дейди акция иштирокчиси.
 
Бошқа бир видео муаллифи эса Пушкин ҳайкали ёнида селфи қилиб, шоирни Ўзбекистонда қанчалик яхши билишини кўрсатган.
 
Акция, шунингдек, барча ижтимоий тармоқларда кенг ўтказилмоқда. Instagram’да эса ўзбек санъаткорлари махсус хештегни ишга тушириб, Собчак ва Навальнийга жавобан ҳаракат қилишга фойдаланувчиларни чорламоқда.
 
Ўзбекистонда Пушкинни нафақат яхши билишади, балки у энг севимли хорижлик шоирлардан бири ҳисобланади. Унинг асарларини нафақат рус тилида, балки ўзбек тилидаги таржималарини ҳам 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир ўзбекистонлик севиб ўқийди ва ёд олади. 
Сумбула

Теглар:Ўзбекистонлик Александр Пушкин Алексей Навальний Ксения Собчак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

$
11:49 17.06.2017

Узбекистоним фукоролари Навальний ва Собчакни гапига этибор берманглар улар масхарабозларку, халклар уртасида миллий низо чикариб узидан бошка халкни илмсиз ва маданиятсиз деб билувчи ахмоклар


Afruza
16:20 14.06.2017

Интересно а они сами знают о наших поэтах и писателях.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар