
Бишкек ва Ўш шаҳарлари ҳокимлари эса сайловни ўтказишда ташкилий-техник кўмак беришлари лозим.
Қирғизистон Республикасида президент сайлови санаси 4 ойдан кечикмаган муддатда тайинланиши лозим.
Бу вақт оралиғида мамлакатда сайловга тайёргарлик жараёни олиб борилади. Жумладан, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини назорат қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади. Шунингдек, сайлов комиссиялари ва сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлиги, сайлов бюллетенларини ташувчи транспорт воситаларини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари кўриб чиқилиши лозим.
Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайловнинг қонуний ҳужжатларга мос равишда очиқ ва ошкора руҳда ўтказилишини таъминлайди. Бишкек ва Ўш шаҳарлари ҳокимлари эса сайловни ўтказишда ташкилий-техник кўмак беришлари лозим.