Парвозлар сонининг оширилишига сайёҳлик мавсумининг бошлангани сабаб бўлган.
Хабарда келтирилишича, парвозлар сонининг оширилишига сайёҳлик мавсумининг бошлангани сабаб бўлган. Қўшимча рейслар жорий йилнинг 2, 16, 30 июль ҳамда 27 август санасида – якшанба куни амалга оширилади.
Самарага парвоз қилувчи самолёт русуми А320 бўлиб, рейс тартиби қуйидагича:
HY 653 рейси Тошкентдан 09:10 да парвозга чиқади ва Самарага 11:30 да етиб боради.
HY 654 рейси Самарадан 13:30 да парвозга чиқади ва Тошкентга 17:35 да етиб келади.
Рейсдаги соат маҳаллий вақт билан кўрсатилган.
Бир неча кун аввал, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 5 июлдан 27 июлгача Қозон, Санкт-Петербург, Москва ва Остона шаҳарларига ҳам қўшимча рейслар жорий этганди. Парвоз жадвали билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.