...
МЕНЮ
ONLINE TV

13 ёшли қизига 17 қадаҳ арақ ичирган ота-она қамоққа олинди


12:00, 14.06.2017 Олам
 8 360

Ота-она қизи 13 ёшга тўладиган куни унга спиртли ичимлик совға қилишган. Бундан ташқари, қизнинг 17 қадаҳ арақ ичишига рухсат беришган.

Американинг Пенсильвания штатида яшовчи оиланинг бошлиғи ўз қизига спиртли ичимлик ичишга рухсат бергани учун 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар тарқатди.
 
Гап шундаки, Чарльз Янгер ва Мишель Эдвардснинг қизи 13 ёшга тўладиган куни унга спиртли ичимлик совға қилишган. Бундан ташқари, қизнинг 17 қадаҳ арақ ичишига рухсат беришган. Спиртли ичимликнинг бундай миқдорини ичган қиз саломатлиги ёмонлашиб, оқибатда шифохонага етказилган.
 
Қизнинг ота-онаси ўз айбига иқрор бўлишди. Қизининг ҳаётига хавф туғдиргани учун Чарльз Янгер 4 йилга, Мишель Эдвардс эса 23 ойга озодликдан маҳрум этилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Пенсильвания Алкоголь Спиртли ичимлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!