...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ўзбекистонлик 3 талаба БМТ бош қароргоҳида сўзга чиқишди


11:30, 22.07.2017 Жамият
 15 950

Наргиза Мухторова, Соҳиб Саидов ва Нигина Файзулло қизи Халқаро ёшлар форумида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Кеча, 21 июль куни Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида талабалар ўртасида ўтказилган “Кўп тил – бир олам” танловининг 60 нафар ғолиби эълон қилинди. Бу ҳақда БМТ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Танловнинг биринчи босқичида дунёнинг 170 та мамлакатидан 6 мингдан зиёд талаба қатнашди. Улар ўз иншоларини БМТнинг расмий тили ҳисобланган – инглиз, араб, француз, испан, хитой ва рус тилларида тақдим этишди.
 
Ҳар бир тил йўналишида 10 тадан ғолиб, умумий ҳисобда 60 нафар ғолиб эълон қилинди.
 
Қувонарлиси шуки, рус тилидаги иншолар танлови ғолиблари орасида ўзбекистонлик талабалар ҳам бор. Улар – Наргиза Мухторова, Соҳиб Саидов ва Нигина Файзулло қизи. Таҳририятимиз номидан уларни чин дилдан муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларида ҳам бундан-да юқори ютуқларни тилаймиз.
 
Шунингдек, қирғизистонлик Гўзал Абдуллаева, Сайқал Омонбекова, Молдовадан Яна Скваровская, Қозоғистондан Карина Калиева, Жанара Кангтарбай, Украинадан Олена Онуфрива ва Сергей Лашин ҳам ғолиблар қаторидан жой олишди.
 
Танловнинг барча ғолиблари Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси залида сўзга чиқдилар. Уларга Халқаро ёшлар форумида иштирок этиш учун йўлланма берилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:БМТ Нью-Йорк Танлов Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар