Воқеа жойида қутқарув хизмати ходимлари ҳамда тез ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда.
Кеча, 21 июль куни Хитойнинг Шанхай шаҳри Цзядин вилоятида турар жой биноларидан бирининг қулаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телеканали хабар берди.
“Цзядин вилоятида уч қаватли бино қулади, ҳалок бўлганлар 5 кишини ташкил этади. Бахтсиз ҳодиса сабаби ҳозирда ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, қутқарув хизмати бригадаси бино қулаши билан қолдиқлар остидан 6 нафар одам ҳаётини қутқариб қолишган, аммо қолган 5 нафари оғир тан жароҳатлари олгани сабаб шифохонада вафот этди.
Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизмати ходимлари ҳамда тез ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда.

Акмал Эшонхонов