...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ўтган ҳафтанинг йирик ёнғинлари


17:59, 17.08.2017 Жамият
 2 016

Самарқанд шаҳридаги хонадонлардан бирида юзага келган ёнғин қўшни хонадонларга ҳам зарар етказган.

10 август куни тунги соат 02:35 да Қўқон шаҳар Бодомзор кўчаси 82 уйда ёнғин содир бўлган. Уйнинг 190 кв. метр майдондаги том қисми, шифти ва уй жиҳозлари олов ичида қолган. Олов қўшни хонадонга ҳам ўтиб, 10 кв. метр майдондаги том қисмига зиён етказган. Соат 02:45 да воқеа жойига етиб келган 6 та ўт ўчириш бўлинмаси вакиллари 03:30 да оловни бартараф қилишди. Дастлабки текширувларга кўра, уйдаги симларнинг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлган.
 
11 август куни Зангиота тумани “Чиғатой-Оқтепа” қишлоқ фуқаролар йиғини Қамариннисо кўчаси 4-“А” уйда жойлашган “Оби равон” МСЧнинг ёғоч маҳсулотини қайта ишлаш цехида ёнғин чиқди. 6 та ўт ўчириш хизмати 13:56 да воқеа жойига етиб борди. Цехнинг 70 кв. метр майдонидаги томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёниб, зарарланган. Бу ерда ҳам электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
 
13 август Андижон шаҳар Шўрбулоқ кўчаси 22-уйнинг ҳовлисида ҳашак ёнган. Олов эҳтиётсизлик сабаб юзага келган. Ўт ўчириш учун 2 та бўлинма жалб этилди.
 
14 август куни соат 15:05 да Самарқанд шаҳар Икромов кўчаси, 3-уйда яшовчи Исмоиловнинг хонадонида ёнғин юз берди. Оқибатда уйнинг 100 кв. метр майдони олов ичида қолди. Мазкур ёнғин Исмоиловнинг икки ёнидаги қўшниларининг хонадонига ҳам зарар етказган. Уйлардан бирининг 50 кв. метр майдони, яна бир уйнинг  25 кв. метр майдонига ёнғин зиён етказган. Воқеа жойига 8 та ўт ўчириш экипажи жалб этилди. Олов 2 соатдан ортиқ вақт давомида бартараф этилди. Ёнғин қизиган ёғ ёниб кетиши натижасида юзага келган.
 
15 август куни тунги соат 00:15 да Қашқадарё вилояти Қарши-Бишкент йўлининг 5-километрида ёнғин содир бўлди. Олов суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган MAN русумли автомобилдан ЗИЛ машинасига ўтказиш чоғида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида юзага келган. Натижада ЗИЛ автомобили ёниб кетган. Ҳайдовчи куйиш жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси хабарига кўра, ўтган ҳафтада жами 296 та ёнғин содир бўлган. Мазкур ёнғинларда 1 киши ҳалок бўлган, 4 киши куйиш жароҳатини олган.
 
Ёнғинларнинг 200 таси хонадонларда, 20 таси тадбиркорлик субъектларида, 2 таси давлат тасарруфидаги объектларда, 4 таси трансформатор подстанцияларида, 14 таси автомобилларда, 4 таси бошқа объектларда юзага келган.
 
52 та ёнғин очиқ майдонларда қуруқ ўтлар ва чиқиндиларнинг ёндирилиши сабаб содир бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Видео Ёнғин Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар