Австрия чегараларида 70 нафар ҳарбий мамлакат ҳудудларини ноқонуний мигрантлардан ҳимоя қилишга жалб этилди.
Ҳарбий хизматчилар полиция ходимларига юк поездларини текширишда кўмаклашадилар. Бундан мақсад, юк поездларининг турли қисмларида ноқонуний мигрантларнинг яшириниб, Австрияга кириш ҳолатларининг олдини олишдан иборат.
Австрия Италия билан чегарадош ҳудудга 70 нафар ҳарбийни юборди. Бу ҳақда ҳудуд хавфсизлик бошқармаси бошлиғи журналистларга берган маълумотида айтиб ўтган.
Бошқарма бошлиғининг айтишича, ўтган июль ойида чегараларни яширин йўл билан, ноқонуний кесиб ўтувчи мигрантлар оқими кўпайган.