...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайвандаги АҚШ кемалари Хитой норозилигига сабаб бўлмоқда


17:26, 17.08.2017 Олам
 1 686

Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Фан Чанлун АҚШнинг Тайвандаги ҳаракатларини қоралади.

Хитой Халқ Республикаси Жанубий Кореяда THAAD ракетага қарши мудофаа тизимининг ўрнатилишига қарши экани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Хитой АҚШ билан иқтисодий ҳамкорлик масаласида бироз можарога борганлиги сабабли, можароларни ҳал этишда АҚШ билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги хабар тарқатди.
 
Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Фан Чанлун Тайванда ва Жанубий Хитой денгизида америка ҳарбий кемалари патруль ўрнатишини “нотўғри” деб ҳисоблашини билдирди.
 
Бундан ташқари, Жанубий Корея ҳудудида ракетага қарши мудофаа тизимининг ўрнатилиши мамлакатлар ўртасидаги ишончга путур етказиши мумкин. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазири ўз фикларини айтиб ўтди.
 
Аввалроқ, АҚШ ўзининг ўрта масофадаги баллистик ракеталарга қарши THAAD мажмуасини яқин кунларда синовдан ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Хитой THAAD 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!