Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи директори 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда МХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ана шундай тадбир давомида МХХ ходимлари Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи директорини 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олди. 36 ёшли Ш.Д. икки нафар абитуриентни коллежга олиб кириб қўйишини ваъда берган.
Юз берган воқеа юзасидан Тўрткўл тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди.