ОТМга пора эвазига киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди.
Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиб, Жамила исмли аёл 5 нафар абитуриентни 10 минг АҚШ доллари эвазига Қўқон давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Жиноят асли Тошкент вилоятидан бўлган Жангиш Тўраева томонидан содир этилгани аниқланиб, жиноят устида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.