Иккинчи марта автомашина олиб қочишга уринган 26 ёшли йигит далилий ашё билан қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Намозгоҳ маҳалласида яшайдиган Э.Эрмўминов ошхона олдидаги енгил автомобиль бир зумда ғойиб бўлганидан ажабланиб, онаси О.Ортиқовага тегишли мазкур автоулов олиб қочилгани ҳақида дарҳол Туман ички ишлар бўлимига хабар беради.
Сурхондарё вилояти бўйича эълон қилинган “тўсиб ушлаш” тадбири туфайли муқаддам ана шундай қилмиши учун судланган Х.А. узоққа қочиб кета олмади.
Иккинчи марта автомашина олиб қочишга уринган 26 ёшли йигитнинг бу сафар ҳам “омади” келмади. Далилий ашё билан қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ЎзАнинг хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятида транспорт воситасини ўғрилаш бўйича 1, олиб қочиш билан боғлиқ 13 жиноят содир этилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида уларнинг барчаси фош этилган.