Олий суд маълумотларига кўра, бу кўрсаткичлар ўтган йилдагига нисбатан камайган.
Ўтган давр мобайнида 36 889 нафар шахсга нисбатан 28 730 та суд иши кўриб чиқилган. Мазкур кўрсаткичлар 2017 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 37,9 фоизга, ишлар бўйича эса 36,5 фоизга камайган.
Жумладан, 590 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган, судланган шахслар сони 27 193 нафарни ташкил этиб, шундан 6 696 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 18 900 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 1 597 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Шунингдек, 2 449 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинган, 23 487 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 7 216 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилган, 5 462 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.