Шавкат Мирзиёев Туркияга расмий ташрифи доирасида Истанбулда бўлиб турибди.
Шавкат Мирзиёев саройга турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова билан бирга ташриф буюрган ҳамда сарой тарихи, музейдаги қадимий экспонатлар билан танишди.
Маълумот учун, XV асрда қурилган мазкур тарихий мажмуа кўп асрлар давомида Усмонлилар сулоласининг саройи бўлиб хизмат қилган. Сарой 1923 йил музейга айлантирилган. Мажмуада 65 мингдан зиёд экспонат сақланади.