...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Олмазорда Олтин сой маҳалласи обод бўлди


12:20, 30.06.2018 Жамият
 2 279

Ушбу маҳаллада 27 та кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Олмазор туманида жойлашган Олтин сой маҳалласида “Обод махалла” дастурига оид бўлган ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берган.
 
Маълумотга кўра, ободонлаштириш ишлари Тошкент шахар хоқимлиги кўмаклигида бажарилди.
 
“Эндиликда ўзгача, кўркам қиёфага эга бўлган маҳалланинг аҳолиси яқинлари ва дўстлари даврасида маданий ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлдилар”, дейилади хабарда.
 
Маълумот ўрнида, ушбу маҳаллада 1888 хонадондан иборат бўлган 27 та кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ишлардан 6553 нафар фуқаро миннатдорчилигини билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 29 июнь куни Олмазор туманини кўпгина кўрсаткичлар бўйича ривожланишдан орқада қолаётганини танқид қилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олтин сой Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар