Тирбандликни айланиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчи велосипеддаги йўловчини уриб юборди.
Видеолавҳада аниқ бўлишича, йўлнинг бир томон қатнов қисмида тирбандлик юзага келгани сабабли енгил машина ҳайдовчиси уни айланиб ўтишга уринган. Бироқ велосипед ҳайдовчисини кўрмай қолган....
Велосипед ҳайдовчисининг жароҳати ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумотлар йўқ, бироқ атрофдаги ҳайдовчилар унга зудлик билан ёрдам кўрсатишган. Велосипедчини кўтариб олишганидан унинг туришга ҳоли йўқлигини тахмин қилиш мумкин.
Ҳурматли ҳайдовчилар, тежамоқчи бўлган 3–4 дақиқа вақтингиз — ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчиларининг умрига зомин бўлиши мумкинлигини унутманг!