...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: кўзингизни қисинг, депутат, кўзингизни!


19:57, 11.08.2017 Жамият
 28 972

“Миллий тикланиш” демократик партияси депутати Дилфуза Жалилова “Муносабат” кўрсатувидаги иштирокидан сўнг ижтимоий тармоқларда машҳур инсонга айланди.

Бугун Ўзбекистон Республикасида партияларнинг сиёсий ролини ошириш, уларнинг парламентдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 
Парламентда ўзининг салмоқли ўрнига эга бўлган, Ўзбекистонда миллий ўзликни асраш ва асл тарихимизни тиклашдек улуғ мақсадни ўзининг дастурига киритган партия “Миллий тикланиш” демократик партиясидир.
 
Партиянинг номи улуғ бўлгани билан унинг юзи бўлган вакили, Қонунчилик палатаси депутати халқни алдаса, йиллар давомида мисқоллаб йиғилган обрў, кунжутдек ишончнинг янада йўқолишига олиб келади.
 
Алдаса ишонтириб алдасин, лекин сўзининг охирида кўзини қисмасин.
 
“Миллий тикланиш” демократик партияси депутати Дилфуза Жалилова “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувидаги иштирокидан сўнг ижтимоий тармоқларда машҳур инсонга айланди.
 
У депутатга хос бўлмаган ҳаракати билан омманинг салбий фикрига сабаб бўлди. Эфир вақтидаги ҳаракати кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
 
Сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзамнинг “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган “Муносабат” кўрсатувига “Адолат” ва “Миллий тикланиш” партиялари вакиллари таклиф этилган бўлиб, бевосита мулоқот чоғида Вобкент туманидаги Чашмаи Айюб мақбараси “фасад” қисмидаги “плитка” Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилгани масаласида тортишув юзага келди.
 
Аудиториядагилар тарихий ёдгорлик бўлагини Ўзбекистонга қайтарилишида ҳеч қандай иш олиб бормаганликлари ва бу масалада Қонунчилик палатаси депутатлари, Бухоро вилояти халқ депутатлари кенгаши “оғзига талқон солган”ликларини ва партияларни жамиятда роли йўқлигини айтиб ўтишган.
 
Эътирозга жавобан депутат Дилфуза Жалилова “Бор, бор, бор ролимиз” дея жавоб қайтарган ва партиядоши томон бурилиб, кўз қисиб қўйган.
 
Ўртоқ депутат, бу имо Сизнинг бутун халққа нисбатан беҳурматлигингиз белгисими?
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Депутат Парламент Қонунчилик палатаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
11:27 16.08.2017

Эссиз халк ишончи, эссиз ваколат, хафа булишмасину купчилик депутат аёлларимизни ахволи шу!


Behzod
13:11 15.08.2017

Булар факат узини уйларкан, нима килиб утирибди бу лавозимда булар, эй рахбарлар каранглар, йукотиш керак буларни эскилик саркити эгаизимпарас хотин


Султонов Р
12:49 15.08.2017

Бунақа депутатлар ўзбек халқига керак эмас.


Saida
14:16 14.08.2017

Ахмок хотин,


Zafar
23:10 12.08.2017

Dilfuza opa jonli efirda ekanliklarini bilmagan shekilli. Bundan 7 8 yil oldin direktorimiz edi bu opa. Og'zidan so'kinish va baqirishdan boshqa ish kelmaydiku? Qanaqa qilib deputat - xalq vakili bo'lib yurgan ekan.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар