Аввал Бразилия энди эса Бельгия нимчорак финалга йўлланма олди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва у қадар кескинликка бой бўлмади. Бироқ иккинчи бўлимни бельгияликлар фаол бошлади ва 50-дақиқадаёқ гол уришга эришдилар.
Аднан Янузай ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва аниқ зарба билан дарвозанинг тўққизлик бурчагини аниқ нишонга олди. Қолган дақиқаларда ҳам ўша сокин темпдаги ўйин давом этди.
Шу тариқа, Бельгия 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда 1-ўринни эгаллади ва 1/8 финалда Япония билан ўйнайдиган бўлди. Англия эса гуруҳда 2-ўринни қўлга киритди ва плей-оффда Колумбия билан куч синашади.
Маълумот ўрнида, Бельгия терма жамоаси Бразилиядан сўнг плей-оффга чиққан, номи “Б” харф билан бошланадиган иккинчи жамоага айланди. Россияда ўтаётган мусобақада номи фақат бир хил бош харф билан бошланадиган Швеция ва Швейцария терма жамоалари бор.
Аксига олиб улар ҳам нимчорак финалда тўқнаш келади. Шу ўринда айтиш мумкин жорий йилги чемпионатни “Б” харф билан бошланадиган жамоалардан бири ҳам ютиб олиши мумкин. Қолаверса, турли башоратчилар айниқса Бельгиянинг ғалабасини тахмин қилишган.
ЖЧ-2018. “G” гуруҳи, 3-тур.
Англия – Бельгия 0:1.
Гол: Янузай (51).
Англия – Пикфорд, Джонс, Стоунз (Магуайр, 46), Роуз, Кэйхилл, Дайер, Лофтус-Чик, Делф, Александер-Арнолд (Уэлбек, 79), Варди, Рэшфорд.
Бельгия – Куртуа, Шадли, Боята, Вермален (Компани, 74), Дембеле, Дендонкер, Азар, Феллайни, Янузай (Мертенс, 86), Тилеманс, Батшуайи.
Огоҳлантиришлар: Тилеманс (19), Дендонкер (33).