Тўпни қўли билан отаётганда, копток шерикларига эмас, тўппа-тўғри ўзи турган дарвозага кириб кетди.
“Фасил Кетема” айни пайтда университет жамоаси саналган “Велвало”дан анча устун. Шу боис улар баҳсни кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди. Аммо меҳмонлар посбони ҳар бир хавфни бартараф этишда давом этди.
Ана шундай босимларнинг бирида “Велвало Адиграт” дарвозабони яна рақибнинг тепган тўпини ушлаб олди.
Кейин эса, жамоадошларини олдинга бошлади. Тўпни қўли билан отаётган пайтда, копток майдондаги шерикларига эмас, тўппа-тўғри ўз дарвозасига кириб кетди.
Ҳеч нарса бўлмагандай, посбон яна тўпни олиб ўйинга киритаётганда, вазиятни кўздан қочирмаган ҳакам автоголни ҳисобга олиб, майдон марказини кўрсатди.
Дарвозабоннинг қўллари билан ўз дарвозасига урган голи учрашув охирига қадар ўзгармади. “Велвало Адиграт” 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, 13-ўринга тушиб кетди.
Маълумот учун, Эфиопия премъер-лигасида 16 жамоа иштирок этади. Анти қаҳрамон ўйнаётган жамоа ҳозирда 16 очко жамғариб, қуйи дивизионга тушиб кетиши мумкин бўлганлар қаторида турибди.