...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат раҳбари аёл киши бўлган мамлакатлар сони яна биттага кўпайди


10:17, 26.10.2018 Олам
 3 601

У БМТнинг Найробидаги бўлимининг биринчи бош директории вазифасида ҳам фаолият юритган.

Кеча, 25 октябрь куни Эфиопияда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра, Сахле-Ворк Зевде ғолиб бўлди. Шу тариқа Эфиопия президенти илк бор аёл киши бўлди.
 
Айтиш керакки, президент этиб сайланган Сахле-Ворк Зевде кўп йиллик дипломатик фаолиятга эга. У бир неча йиллар давомида БМТда ҳам ишлаган. БМТнинг Найробидаги бўлимининг биринчи бош директории вазифасида ҳам фаолият юритган. Ҳозирги вақтда БМТ бош котибининг Африка иттифоқидаги махсус вакили бўлиб ишлаётганди.
 
“Африка қитъаси аёлларнинг ўзаро алоқаси ва етакчилиги доимий тинчлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кўрсатмоқда”, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг Twitter’даги саҳифасида.


 
Маълумот учун, Эфиопия президенти парламент томонидан сайланади.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Буюк Британия ва Хорватия каби ривожланган давлатларнинг раҳбарлари аёл киши ҳисобланади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Эфиопия Сахле-Ворк Зевде 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!