...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эфиопияда йирик ЙТҲ оқибатида 21 киши қурбон бўлди


11:41, 15.11.2017 Олам
 1 934

Яраланган 6 нафар йўловчи шифохонага етказилди.

Кеча, 14 ноябрь куни кечаси Эфиопиянинг Тигр провинциясида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда эса 21 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
 
Йўловчи ташувчи автобуснинг ағдарилиб кетишига йўловчиларнинг кўплиги сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
 
Қоидага кўра, автобус сиғими 27 кишини ташкил этган. Транспорт воситаси ҳалокатга учраган вақтида эса унинг ичида 34 киши бўлган.
 
Сўнгги маълумотларга қараганда, 21 киши қурбон бўлган, 6 киши яраланган. Улар шифохонага етказилган.
 
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Автобус ҳалокати Эфиопия ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!