...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миржалол Қосимов ЎФФ қарорларига қарши чиқдими?


11:33, 15.11.2017 Спорт
 7 900

Ўзбек футболининг афсонаси Миржалол Қосимов ЎФФ олиб бораётган ислоҳотлар ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

Айни пайтда Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубини бошқараётган таниқли футбол мутахассиси Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий чемпионатини кучайтириш бўйича Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ ташкилотлари келаси йилдан Олий Лигада 12 жамоа қолиши ва шу жамоалар олдига бир қанча шарт қўйиш бўйича қарорларни қабул қилишганди.
 
“Албатта, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан амалга оширилаётган бундай ўзгаришларни тўғри деб ўйлайман. Авваламбор, биз футболчилар ва мураббийлар футболимиз ривожи учун хизмат қиламиз.
 
Қолаверса, мухлислар учун ўйнаймиз. Футболчилар ҳам бўш стадионларда эмас, мухлислар тўла стадионларда жонини бериб ўйнагиси келади.
 
Миллий чемпионатимизда рақобатбардош жамоалар қолиб, шиддатли ўйинлар кўпроқ бўлса, бундан фақат футболимиз ютади.
 
Қолаверса, бу ислоҳотлар, ўзгаришларнинг замирида миллий терма жамоага кучли футболчилар етказиб бериш мақсади ҳам ётибди. Миллий чемпионатимиз кучайса, ўз-ўзидан терма жамоаларимиз ҳам кучаяди.
 
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ЎФФ ва ПФЛ ташкил қиладиган мусобақаларда иштирок этиш учун профессионал футбол клубларига қўйиладиган талабларни кучайтирди.
 
Ушбу талаблар стадионларда барча шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши, футбол майдонларининг сифати яхшиланиши, ёритиш ускуналарининг белгиланган ҳолатда бўлиши каби жиҳатлардан иборат. Бу қарорлар ҳам футболимиз ривожига ҳисса қўшишига шубҳа йўқ”, дейди Миржалол Қосимов.
 
Маълумот учун, Миржалол Қосимов 19 йиллик футболчилик фаолиятидан сўнг, 2006 йил мураббийлик фаолиятини бошлаган.
 
Қосимов мураббийлик фаолиятида Ўзбекистон терма жамоасини 2008–2010 ва 2012–2015 йиллар давомида бошқариб борган.
 
Ўзбек футболининг афсонаси 2017 йилдан бошлаб, яна Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қайтди ва “қалдирғочлар” Қосимов қўл остида Олий Лиганинг 28-туридан сўнг 49 очко жамғариб, 4-поғонани банд этиб туришибди.    
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Миржалол Қосимов ЎФФ ЎзПФЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!