...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сингапур метросида поездлар тўқнашиб кетди...


11:13, 15.11.2017 Олам
 1 941

Хабарга кўра, бир поезд ҳаракатсиз турган поездга келиб урилган.

20 нафардан ошиқ йўловчи Сингапур метросида поездлар тўқнашуви оқибатида жабрландилар, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Хабарга кўра, бир поезд ҳаракатсиз турган поездга келиб урилган. Метро йўналишидаги ЙТҲ оқибатида умумий жабрланганларнинг сони 23 кишидан иборат, деб маълумот берилмоқда мазкур хабарда.
 
“...Сингапурнинг Фуқаролар хавфсизлиги хизмати (SCDF) “Joo Koon” деб номланган станция яқинида маҳаллий вақт бўйича 8:33 да содир бўлган фалокатдан хабардор.
 
Хавфсизлик хизмати жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда. 23 киши шифохонага ёткизилган. Улардан кўпчилиги жиддий жароҳатланмаган”, дейилади хизматнинг Twitter’даги микроблогида.
 
Сингапур метрополитенидаги фалокат ходимларнинг хатоси туфайли юз бергани таъкидланмоқда. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Сингапур Метрополитен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!